Линклар

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси мамлакатда бюджет камомадини қисқартириш ва дефолт олдини олишга имкон берадиган четдан қарз олиш миқдорини кўпайтириш борасидаги битимни маъқуллади.

Айни режага мувофиқ, давлат қарзининг энг юқори нуқтаси 2 триллион 400 миллиард долларга кўтарилади.

Шу пайтга қадар Америка ҳукумати 14.3 триллиондан ортиқ қарз ололмасди, аммо камомад 1,5 триллионга етиб қолган эди.

Бугун маъқулланган режада 10 йил мобайнида АҚШ бюджети харажат қисмини 1 триллион долларга камайтириш кўзда тутилади.

АҚШ Конгресси қуйи палатасида 268 конгрессмен қонун лойиҳасини ёқлаб овоз берди, 161 депутат қарши чиқди.

Эндиликда мазкур режа Сенат тасдиғидан ҳам ўтиши керак.
XS
SM
MD
LG