Линклар

logo-print
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Суриядаги қон тўкилишларни қораловчи резолюция лойиҳасини муҳокама этмоқда.

Айни фавқулодда йиғин Сурияда мавжуд режимга қарши норозилик билдириб чиққан намойишчиларнинг ҳукумат кучлари тарафидан аёвсиз бостирилиши ва 140 га яқин одамнинг ўлдирилишидан бир кун ўтиб бошланди.

Ҳама ва бошқа шаҳарлардаги якшанба кунги зўравонликларда ҳалок бўлганларнинг сони айтилаётганидан кўпроқ бўлиб, унинг Сурия исёни бошланганидан буёнги энг қонли ҳодиса бўлгани айтилмоқда.

Фаолларнинг айтишларича, Сурия бўйлаб март ойи ўрталарида бошланиб кетган норозиликларда 1,5 мингдан зиёд фуқаро ва 350 нафар хавфсизлик ходими ўлдирилган.

Душанба куни Европа Иттифоқи суриялик яна беш нафар амалдорга нисбатан санкция жорий этди.

Ҳозирча исми айтилмаётган бу амалдорларнинг хорижий давлатлардаги банк ҳисоблари музлатилади ва уларга виза чекловлари жорий этилади.

Европа Иттифоқи ҳаммаси бўлиб 35 нафар суриялик расмий, жумладан, президент Башар ал Ассадга нисбатан санкция жорий этган.
XS
SM
MD
LG