Линклар

logo-print
Бир гуруҳ қирғизистонлик сиёсатчилар мамлакат пойтахти Бишкек номини Манас деб ўзгартириш учун имзо тўплашга киришган.

Қирғизистонлик фаол Тўқтайим Уметалиевага кўра, мамлакатдаги қатор сиёсий гуруҳлар пойтахтга Манас номи берилишини истамоқда.

Манас - эпик достон қаҳрамони. Айримларнинг даъво қилишича, у 1000 йил олдин ёзилган ва дунёдаги энг узун эпосдир.

Уметалиева 1 сентябрга қадар 10 мингта имзо тўплаб, Қирғизистон пойтахтини Манас деб аташ масаласини парламент муҳокамасига қўйиш ниятида.
XS
SM
MD
LG