Линклар

logo-print
Венесуэла президенти Уго Чавес илк бор кал аҳволда жамоатчиликка кўриниш берди.

Химиотерапея натижасида уни сочи тўкила бошлаган эди.

Чавес ўтган ой Кубада саратон касаллигига қарши бир ойлик муолажалардан кейин мамлакатга қайтганди.

Ялтирбош Чавес муолажалар муваффақиятли бораётгани ва бунинг таъсирида касаллик чекина бошлаганини айтди.

56 ёшли Уго Чавес Венесуэлани 12 йилдан бери бошқариб келади.

АҚШ ташқи сиёсатининг ашаддий танқидчиси бўлган Чавес Лотин Америкасидаги социалист ҳукуматлар, хусусан, Кубадаги Фидел ва Раул Кастро, Боливияда Ево Моралес, Эквадорда Рафаэл Корреа режимлари билан иттифоқ тузган.
XS
SM
MD
LG