Линклар


Ўзбекистонда 2005 йилдан бери фаолият юрғизаëтган Superjob.uz тадқиқот маркази ўтказган сўровга кўра¸ ўзбекистонлик болаларнинг ҳар иккитадан биттаси (51 фоизи) ëзги каникулни дам олиш ëки саëҳат қилишга имкони йўқлиги боис¸ ўз уйида ўтказмоқда.

Бутун Ўзбекистон бўйлаб 18 март – 29 июл оралиғида иқтисодий жиҳатдан фаол ота-оналар орасида ўтказилган сўров натижасига кўра¸ болаларнинг тўртдан бир қисми ( 24 фоизи) ëзги таътилни шаҳар ташқарисидаги дала ҳовлиларда ўтказмоқда ва бу кўпчилик ота-оналар томонидан болаларни ëзги лагерларга жўнатишнинг қулай муқобил кўриниши сифатида кўрилмоқда.

Ўзбекистон болаларининг фақат бештадан биттаси ëзги таътилни лагерларда ўтказиш имконига эга бўлса¸ улардан фақат 8 фоизигина ўз ота-онаси билан чет элда дам олишга отланади¸ дейди ўз сўровини хулосалаган Superjob.uz маркази.
XS
SM
MD
LG