Линклар

АҚШ да дефолтнинг олди олинди


Душанба куни қабул қилинган қонун Обаманинг иккала партия етакчилари билан олиб борган узоқ музокаралари натижасидир.

Душанба куни қабул қилинган қонун Обаманинг иккала партия етакчилари билан олиб борган узоқ музокаралари натижасидир.

АҚШ Конгрессининг Намояндалар палатаси аъзолари ҳукуматнинг қарз лимитини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди.

Эндиликда Сенат тасдиғидан ўтиши кутилаëтган бу қарор АҚШ ҳукуматини ўз тарихида илк бор юзма-юз бўлган дефолтдан асраб қолди.

Республикачилар кўпчиликни ташкил этувчи Намояндалар палатаси қонун лойиҳасини 269-161 нисбатида қабул қилди ва айтилишича бу овозларнинг кўпчилиги мухолиф республикачиларга тегишли.

Қонуннинг Сенат тасдиғидан ўтиши учун берилган муҳлат сешанба куни Вашингтон вақти билан тунги соат 12 да тугайди ва агар қонун қолган саноқли соатлар ичида кучга кирмаса¸ мутахассисларга кўра¸ АҚШ ҳукумати ўз қарзларини тўлай олмай қолади ва бу бутун дунë иқтисодига жиддий таъсир кўрсатмай қолмайди.

Янги қонунга кўра¸ АҚШ нинг қарз олиш лимити 2¸4 триллион долларга оширилади¸ айни пайтда келаси 10 йил давомида ҳукумат харажатлари 2¸1 триллионга қисқартирилади.

Янги қонунга қадар¸ АҚШ қарзи лимити 14¸3 триллион долларни ташкил қилар эди.
XS
SM
MD
LG