Линклар

АҚШ президенти Барак Обама муборак Рамазон ойи бошлангани муносабати билан жаҳон мусулмонларига табрик йўллади.

Оқ уй эълон қилган табрикда Обама¸ Рамазоннинг камбағал-ночорлар билан ҳамдардлик нечоғли муҳимлигидан эслатма эканини айта туриб¸ жаҳон аҳлини Сомали каби қурғоқчилик ва очликдан азият чекаëтган Африка халқларига хайрия йўллашга чақирди. БМТ мутахассислари бу минтақада айни кунларда ўн минглаб одамнинг очликдан қирилиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Айни пайтда¸ алоҳида баëнот эълон қилган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Сурия режимининг ўз халқини ҳатто муборак Рамазоннинг илк кунида ҳам қирғин қилганини қоралади.

“Дуо-ибодат ва оилавий бирдамлик вақти бўлмиш Рамазоннинг илк кунида биз Сурияда ўлдирилган бегуноҳ инсонлар¸ хусусан болалар ўлимига мотам тутмоқдамиз”¸ дейилади Клинтон эълон қилган баëнотда.
XS
SM
MD
LG