Линклар

logo-print
2011 йилнинг учинчи кварталида Тожикистонга сотилаëтган ўзбек гази нархи 35¸14 АҚШ долларига қимматлади ва йилнинг учинчи чораги учун Душанбе ҳар минг кубометр газ учун 284¸33 АҚШ доллари тўлаши лозим бўлади.

“Тожиктрансгаз” ҳиссадорлик давлат ширкатининг матбуотга билдиришича¸ 2011 йилнинг биринчи уч ойида Ўзбекистон ҳар минг кубометр газини қўшнисига 227¸85 доллардан¸ иккинчи кварталда 249¸19 доллардан сотган.

“Табиий газ нархи жаҳон бозоридаги нефт ва нефт маҳсулотлари нархининг нархига боғлиқ ва ҳозирда улар нархи муттасил ошиб бормоқда”¸ дейилади “Тожиктрансгаз” баëнотида.

Айтилишича¸ 2011 йилнинг биринчи олти ойи ичида Тожикистон Ўзбекистон билан тузилган келишувда кўзда тутилгани каби 88 миллион кубометр табиий газ импорт қилган.

Ўзбекистон ўз гази учун ҳақнинг олдиндан тўланишини талаб қилаëтгани боис¸ ҳозирча бунга қурби етмаган Душанбе ҳукумати пойтахтдаги аксар районларга табиий газ узатишни тўхтатиб қўйган.
XS
SM
MD
LG