Линклар

Сеул раҳбари Тошкентга келади


Жанубий Корея президенти Ли Мюнг-бак.

Жанубий Корея президенти Ли Мюнг-бак.

Сеул расмий манбаларига кўра¸ Жанубий Корея президенти Ли Мюнг-бак август ойи охирида расмий сафар билан Ўзбекистонга келади.

Корея раҳбарининг Ўзбекистонга сўнгги сафари 2009 йилнинг май ойида бўлиб ўтган¸ Ўзбекистон президенти Ислом Каримов эса¸ 2010 йил февралида давлат сафари билан Кореяга борган эди.

Иккала президентнинг сўнгги учрашуви ниҳоясида ҳукуматлар ўртасида 16 келишув имзоланган эди.

Жанубий Корея Ўзбекистон иқтисодига энг катта сармоя ëтқизган давлатлардан бири саналади ва яқин орада Корея инвестициясининг 5 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

Расмий статистикага кўра¸ 2010 йил давомида Ўзбекистон-Корея ўртасидаги савдо айланмаси 31¸4 фоизга ошган ва 1¸6 миллиард долларни ташкил этган.

Ўзбекистонда Жанубий Корея капиталига ташкил этилган 350 дан ошиқ ширкат фаолият юрғизмоқда.

Навоийда ташкил этилган эркин иқтисодий ҳудудда фаолият юрғизаëтган аксар ширкатларнинг ҳам Жанубий Корея сармоясига ишлаëтгани айтилади.

Айни пайтда¸ Жанубий Кореяда ишлаëтган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сонининг ҳам йилдан-йилга ошаëтгани кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG