Линклар

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Америкадаги суриялик демократия ва фуқаролик жамияти фаоллари билан учрашди.

Мазкур учрашув Обама маъмурияти Сурияда халқини қирғин қилаётган Башар ал Ассад режимига қарши янги санкцияларни қўллаш масаласини кўриб чиқаётган бир пайтда амалга ошди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Марк Тонерга кўра, мулоқот чоғида Клинтон Сурия ҳукуматининг ўз халқига қарши шафқатсизлигига қарамай, бу мамлакат халқи ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиб чиқаётгани таҳсинга сазовор эканини таъкидлаган.

Айни пайтда БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурияда мухолифат чиқишлари шафқатсиз бостирилаётганига жавобан қандай чора қўллаш масаласини ёпиқ эшиклар ортида муҳокама этмоқда.

Дипломатларга кўра, ҳозирча бирон қарорга келинмаган.
XS
SM
MD
LG