Линклар

АҚШ Конгрессида давлат қарзи миқдорини ошириш бўйича қонун лойиҳаси тасдиқланиши ортидан мамлакат биржаларида кескин пасайиш кузатилди.

Жумладан, сешанба куни Dow Jones кўрсаткичи икки фоизга, The Standard&Poor’s ҳамда NASDAQ кўрсаткичлари 2.5 фоизга пастлади.

Сешанба куни АҚШ президенти Барак Обама мамлакатни дефолтдан қутқарувчи қонунни имзолади.

Айни ҳужжатга мувофиқ, давлат қарзининг энг юқори нуқтаси 2 триллион 400 миллиард долларга кўтарилади.

Шу пайтга қадар Америка ҳукумати 14.3 триллиондан ортиқ қарз ололмасди, аммо камомад 1.5 триллионга етиб қолган эди.

10 йил мобайнида АҚШ бюджети харажат қисмини 1 триллион долларга камайтириш кўзда тутилади.

Кузатувчиларга кўра, сармоядорларни ҳали ҳам АҚШ иқтисодининг соғлом эмаслиги ташвишга солмоқда.
XS
SM
MD
LG