Линклар

logo-print
Бугун Қоҳирада собиқ президент Ҳусни Муборак ва унинг икки ўғли устидан феврал ойида аксилҳукумат намойиши иштирокчиларининг ўлдирилиши билан боғлиқ айбловлар юзасидан маҳкама бошланади.

Феврал ойида президентликдан четлатилган Муборак Қизил денгиз соҳилидаги Шарм аш-Шайх оромгоҳидаги ҳарбий шифохонада даволанаётган эди.

Собиқ президент бугун Шарм аш-Шайхдан Қоҳирага учиб келиши кутилаяпти.

Муборак, шунингдек, ўттиз йил давомида ноқонуний бойлик тўплаш айбловларига ҳам юз тутмоқда.

Ҳусни Муборакнинг икки ўғли Алаа ва Гамал ҳозирда Қоҳирадаги Тора қамоқхонасида ушлаб турилибди.Улар ҳам пулни ноқонуний ўзлаштиришда айбланмоқда.

Маҳкама Қоҳирадаги Полиция академиясида бўлади.

Муборак ва бошқа айбланувчилар судда темир қафас ичида ҳозир бўлишлари ва маҳкама мажлиси мамлакат телевидениеси орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилиши кутилаяпти.

Феврал ойида юз берган ғалаёнлардан буён Муборакнинг 20 дан ортиқ вазирлари ва унга яқин бўлган амалдорлар ҳибсга олинган эди.

Ҳозирда Ҳусни Муборак, Миср собиқ Ички ишлар вазири Ҳабиб ал-Адлий ва яна олти нафар собиқ ҳарбий амалдор намойишчиларга қарата ўт очиш буйруғини беришда айбланмоқда.

Ушбу айблов исботланса, улар ўлим жазосига ҳукм этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG