Линклар

logo-print

Обидхон Қори Назаров Озодлик мухлисларининг "Рамазон сулҳ даврими?" мавзусидаги саволларига жавоб берди.

Қадрли мухлис Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонлик дин уламоси Обидхон Қори Назаров билан навбатдаги видео мулоқот аудиосини қуйида тинглашингиз мумкин.

Обидхон Қори Назаров Рамазон ва сулҳ ҳақида


4 август куни Тошкент вақти билан 15:00 да ўтказилган суҳбатда "Рамазон сулҳ даврими?" мавзусидаги саволларингизга жавоб берди.

Рамазон ойи бошлангач Миср пойтахти Қоҳиранинг Таҳрир майдонида ўтказилаётган аксил-ҳукумат намойиши қатнашчилари бир ойга норозиликларни тўхтатишга қарор қилди. Феврал ойидаги инқилобда президент Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин ҳам, ҳукумат ичида эски амалдорларнинг қолаётганига норозилик билдираётган минглаб мисрликлар Рамазон ойи тугагач, яна пойтахт марказий майдонига қатишларини ваъда қилди.

Айни пайтда Суриянинг қатор шаҳарларида давом этаётган аксил-ҳукумат намойишлари Рамазон ойининг илк кунларида президен Башар Ал-Ассад ҳукумати томонидан қонли бостирилди. Хабарларга кўра, 100 дан ортиқ намойишчи ўлдирилган.

Шу билан бирга Ўзбекистон қамохоналарида эътиқод маҳбусларига Рамазон ойи билан боғлиқ ибодатлар, хусусан рўза тутишга шароитлар яратилмагани айтилмоқда. Кўп ҳолларда қамоқ нозирлари рўза тутган маҳбусларга мажбуран овқат бериб, уларнинг ибодатларини бузаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Сиз ҳам бу ерда мавзу хусусида ўз фикрларингизни қолдиришингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG