Линклар

logo-print

Ҳусни Муборак устидан суд бошланди


Муборак панжара ортида замбилтўшакда ëтибди.

Муборак панжара ортида замбилтўшакда ëтибди.

Бугун Қоҳирада Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак устидан маҳкама жараëни бошланди.

Мисрни 30 йил давомида бошқарган 83 яшар Муборак коррупция ва тинч намойишчиларга ўт очиш ҳақида буйруқ берганликда айбланмоқда. Январ-феврал ойларида Мисрда юзага чиққан халқ исëни чоғида 850 одам нобуд бўлган эди.

Қоҳира чеккасидаги Полиция академияси залида бошланган маҳкама залига собиқ президент Шарм аш-Шайхдаги касалхонадан махсус вертолëт орқали замбарда олиб келинди.

Расмий айблов эълон қилиниши билан Муборак уларнинг барчасини инкор қилди.

Муборак билан бир қаторда бугунги маҳкамада унинг иккала ўғли Алаа ва Гамал ¸ шунингдек Миср собиқ Ички ишлар вазири ва яна бошқа олти собиқ расмий ҳам айбдорлар курсисида ўтирибди.

Агар Муборакка қўйилаëтган айблар ўз тасдиғини топса¸ собиқ президент ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Бугунги суд мажлиси расмий айблов эълон қилинганидан кўп ўтмай¸ 15 августга қолдирилди.
XS
SM
MD
LG