Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:41

Муборак барча айбларни инкор қилмоқда


83 яшар Муборак маҳкама залида.
83 яшар Муборак маҳкама залида.

3 август куни Қоҳирада бошланган маҳкамага олиб келинган Миср собиқ президенти ўзининг айбсизлигини айтмоқда.

3 август куни Қоҳирада Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак устидан маҳкама жараëни бошланди.

Мисрни 30 йил давомида бошқарган 83 яшар Муборак коррупция ва тинч намойишчиларга ўт очиш ҳақида буйруқ берганликда айбланмоқда.

Январ-феврал ойларида Мисрда юзага чиққан халқ исëни чоғида 850 одам хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилган ва тўхтовсиз давом этган норозилик намойишлари босими остида 11 феврал куни Муборак ҳокимиятдан воз кечишга мажбур бўлган эди.

Апрел ойидан бери Шарм аш-Шайхдаги касалхонада сақланиб келинган Муборак Қоҳира чеккасидаги Полиция академияси залида бошланган маҳкама залига махсус ҳарбий вертолëтда олиб келинди.

Муборак устидан маҳкама бошланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:04 0:00
Бевосита линк



Муборак врачлари ва ҳимоячилари унинг саломатлиги ëмонлашгани боис¸ маҳкамада қатнаша олишига шубҳа билдираëтган эдилар. Аммо қораловчи баëнотини панжара ичидаги касалхона тўшагида ëтганича эшитган Муборак¸ ўзига қўйилган барча айбларни рад қилди.

Муборак билан бир қаторда чоршанба кунги маҳкамада унинг иккала ўғли Алаа ва Гамал ¸ шунингдек Миср собиқ Ички ишлар вазири ва яна бошқа олти собиқ расмий ҳам айбдорлар курсисида ўтирибди.

Полиция академияси атрофидаги хавфсизликни таъминлаш учун 3000 нафардан ортиқ полиция кучлари жалб этилганига қарамай¸ Муборак маҳкамаси бошланиши арафасида унинг тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида тўқнашув юзага чиқди.

4000 саҳифадан иборат айблов ҳужжатлари билан яхшироқ танишиб чиқиш мақсадида Муборак ҳимоячилари суд мажлисини кечиктиришни сўраган эди.

3 август кунги суд мажлиси бошланганидан кўп ўтмай ушбу сўров асосида 15 августга қолдирилди.

Собиқ режимдан мустақил экани айтилаëтган нуфузли ҳакам Аҳмед Рефаат¸ Миср халқи адолат қарор топишини кутаëтган бу жараëнни имкон қадар тезликда якунлаш ниятида эканини билдирган.

Муборак¸ унинг ўғиллари ва собиқ режимнинг юқори даражали расмийлари устидан бошланган маҳкама жараëни миллий телеканалллар орқали жонли тарзда намойиш этилди.

Мамлакатнинг каттаю кичик шаҳарлари марказий майдонларига ўрнатилган улкан экранлар орқали мисрликлар бу маҳкамани жамоа бўлиб кузатишди.

Мамлакатни 30 йил давомида қўрқув искажасида ушлаб келган Муборак¸ унинг яқинларгача қудратли ўғиллари ва режим амалдорларининг маҳкамага тортилишини нафақат мисрликлар¸ балки аксарияти авторитар ҳукмдорлар қўл остида яшаëтган араб дунëси ҳам катта қизиқиш билан кузатмоқда.

Агар ўзига қўйилаëтган айблар маҳкама жараëнида тасдиғини топса¸ Ҳусни Муборак ўлим жазосига ҳукм этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG