Линклар

logo-print
"Ўзбекистонда кейинги бир ой ичида авваллари кириш мумкин бўлган хориж ахборот сайтларини тўсиш амалиëти янада кучайди. Тўсилиш навбати энди Марказий Осиë ахборот хизмати CA-NEWS ва Россиянинг REGNUM ахборот агентлиги сайтларига келди"¸ дейилади 3 август куни CA-NEWS тарқатган хабарда.

Ўзбекистонда Озодлик¸ BBC¸ Америка овози каби хориж ахборот хизматлари интернет сайтлари йиллардан бери тўсиб қўйилган. Бу сайтларга Ўзбекистон ичкарисидан киришга уринган муштарий автоматик тарза www.msn.com сайтига йўналтирилади.

Одатда Ўзбекистонга оид расмий манбалардан олинган хабарларни тарқатувчи яна икки сайтнинг тўсилишини шарҳлаган ҳуқуқ фаоллари¸ буни Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги тантаналари арафасидаги навбатдаги ҳаракат сифатида баҳоламоқдалар. Улар фикрича¸ Тошкент хавфсизлик кучлари¸ интернетдаги ахборот оқимини янада тўсиш орқали байрамга соя солувчи хабарларнинг ўзбекистонликларга етиб келиши олдини олмоқчи.

Матбуот эркинлиги билан шуғулланувчи халқаро гуруҳлар Ўзбекистонни бу эркинлик бутунлай топталаëтган давлат сифатида тасниф қилишади¸ президент Ислом Каримов эса¸ йиллардан бери дунëдаги интернет душманлари рўйхатидан жой олиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG