Линклар

Ўзбекистон фуқароси қотилликда айбланди


Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Россиянинг Челябинск вилояти маҳкамаси 29 яшар Ўзбекистон фуқароси Фирудин Меҳдиев устидан ҳукм чиқарди.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси матбуот хизмати 3 август куни тарқатган хабарга кўра¸ тергов давомида Меҳдиевнинг 2011 йилнинг 1 май куни Челябинскдаги уйлардан бирида 36 яшар маҳаллий фуқарога пичоқ билан ҳужум қилгани ва уни ўлдиргани аниқланган.

Ўз қурбонининг турмуш ўртоғи билан яшаб келган Меҳдиев¸ айблов хулосасига кўра¸ эри бу аëлни калтаклаганидан сўнг унга ҳужум қилган.

Суд ҳукмига кўра 9 йил озодликдан маҳрум этилган Меҳдиев жазони кучайтирилган тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясида ўтайдиган бўлди.
XS
SM
MD
LG