Линклар

logo-print
Суриядан келаëтган хабарларга кўра¸ ҳукумат танклари ва қуролли қўшинлари президент Башар ал-Ассад режимига қарши намойишлар марказига айланган Ҳама шаҳрига кенг кўламли ҳужум уюштирмоқда.

Айрим хабарларга кўра¸ шаҳарга қарши якшанба куни ҳарбий амалиëт бошлаган ҳукумат танклари шаҳар марказий майдонини ишғол қилган.

Сурияда беш ойдан бери давом этаëтган намойишларнинг қонга ботирилиши оқибатида ҳозирга қадар камида 1700 одамнинг нобуд бўлгани айтилмоқда.

Ҳамадаги намойишларнинг ҳукумат кучлари томонидан зўравонлик билан бостирилишиа халқаро майдонда қораланмоқда.

Шу муносабат билан ЕИ 35 нафар Сурия расмийларига қарши санкциялар жорий қилди.

Бугун БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг яна Суриядаги зўравонликларга қандай муносабат кўрсатиш масаласини муҳокама этишлари кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG