Линклар

logo-print
Павлодарда ўзбекистонлик наркокурьер 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Бу ҳақда хабар тарқатган Kazakhstan Today нашрига кўра¸ қозоқ маҳкамаси Ўзбекистон фуқаросини сотиш мақсадида катта миқдордаги героинни ноқонуний равишда олиб кириш¸ сақлаш ва ташишда айбдор деб топган.

Наркокуръер¸ айтилишича¸ жазони кучайтирилган тартибдаги колонияда ўтайди.

Айтилишича¸ судланувчи ўз айбини тан олмаган ва ўз ҳаққидан фойдаланиб¸ кўрсатма беришдан бош тортган¸ шунингдек рус тилини яхши билмаслиги боис¸ ўзига туркман тилини биладиган таржимон сўраган.

Павлодар вилоят Жиноят ишлари бўйича суди расмийси Ержана Калкенга кўра¸ Ўзбекистон фуқароси 2009 йил октябрида Қозоғистон-Россия чегарасида қўлга олинган. Текширув пайтида унинг ëнида бўлган сочиқдан тикилган халтача ичидан 874,5 грамм героин топилган.
XS
SM
MD
LG