Линклар

logo-print
Мамлакатда кучайиб кетаëтган ислом таъсирини жиловлаш мақсадида Тожикистон ҳукумати вояга етмаганларнинг масжидга боришини тақиқловчи қонун қабул қилди.

3 август куни мамлакат президенти Имомали Раҳмон имзо чеккан қонун инсон ҳақлари ҳимоячилари¸ қолаверса мухолифатдаги Тожикистон Ислом уйғониш партияси томонидан кескин танқид қилинмоқда.

Муборак Рамазон ойининг учинчи кунида кучга кирган янги
қонунга кўра¸ 18 ëшга тўлмаган тожикистонликлар масжидларга қўйилмайди.

Камбағаллик ва иқтисодий танглик кучайиб бораëтган Тожикистонда ҳукумат масжид ва мадрасаларнинг исломий экстремистлар ëшларни ўз сафига ëллаши учун қулай замин эканини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG