Линклар

Кибер-жиноятчилар 14 мамлакатда етмишдан ортиқ ҳукумат муассасалари, нотижорат ташкилотлари ва корпорациялардан маълумотларни ўғирлаш учун камида беш йил сарфлаган.

Калифорниядаги компютер хавфсизлиги бўйича шуғулланувчи McAfee ширкати бу борада олиб борган тадқиқотлари асосида шу ҳақда билдирди.

АҚШ ички ишлар вазири Жанет Наполитано компютер ширкатининг бу хулосаси жиддий эътиборга олиниши ва лозим чоралар кўрилишини айтди.

McAfee ширкати кибер-ҳуруж уринишлари ортида бир давлат туришини айтди, лекин давлат номини тилга олмади.

Кузатувчилар бу давлат Хитой эканига ишора қилишмоқда. Лекин, Пекин бунга муносабат билдирмади.

McAfee ширкати АҚШ, Тайван, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Ветнам, Канададаги ҳукумат муассасалари, шунингдек, Жануб Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси, Халқаро олимпия қўмитаси кибер-жиноятчилар нишонида бўлган.
XS
SM
MD
LG