Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгаши уч кун давом этган мухокамалардан сўнг Суриядаги қон тўкилишларни қораловчи баёнотни қабул қилди.

Ҳужжатда Сурияда инсон ҳуқуқлари бузилиш холлари кўплаб кузатилгани, ҳукумат кучлари тинч фуқароларга нисбатан куч қўллагани ва қонунбузарлар жавобгарликка тортилиши кераклиги таъкидланади.

Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзоси тасдиғи билан қабул қилинувчи бундай баёнот резолюция каби тош боса оладиган ҳужжат ҳисобланмайди.

Айни пайтда Сурияда президент Башар ал-Ассад қўшинлари Ҳама шаҳрида режим мухолифлари бўлган намойишчиларга қарши кенг кўламли ҳужумларни уюштирмоқда.

Фаолларга кўра, Сурияда март ойидан бери давом этаётган намойишларнинг қонга ботирилиши оқибатида 1700 одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG