Линклар

Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак Қоҳирадаги маҳкамада ўзига қўйилган барча айбловларни рад этди.

83 яшар муборак коррупция ва тинч намойишчиларга ўт очишга буйруқ берганликда айбланмоқда.

Феврал ойида Мисрдаги халқ исёни пайти 850 одам хавфсизлик кучлари тарафидан ўлдирилган ва бу наймойишлар ортидан Муборак истеъфо берган эди.

Агар айблов исботланса, Муборак ўлим жазосига ҳукм этилиши мумкин.

Қоҳирадаги Полиция академияси биносида бошланган маҳкаманинг навбатдаги мажлиси 15 август куни бўлиши билдирилди.
XS
SM
MD
LG