Линклар

logo-print
Озарбайжондаги бир қатор инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Бокуда келаси йил бўладиган Евровидение-2012 қўшиқ танлови арафасида халқаро жамоатчилик эътиборини мамлакатда рўй бераётган ҳуқуқбузарликларга қаратишга бел боғлаган.

Ғоя ташаббускорлари ҳукуматдан қўшиқ танлови арафасида сиёсий махбусларни озод этиш, мамлакатда матбуот эркинлиги вазиятини яхшилаш ва фуқаролик жамияти фаоллари намойиш ўтказишлари учун қўйилган тўсиқларни олиб ташлашни талаб этмоқда.

Озарбайжонлик фаол Лайло Юнус Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда бу борада қўшиқ танлови ташкилий қўмитаси раиси, Озарбайжоннинг биринчи хоними Меҳрибон Алиева номига мурожаат тайёрланаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG