Линклар

Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи: Бўкада диндорлар ҳибсга олинмоқда


Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи Тошкент вилояти Бўка туманида диндорлар оммавий хибсга олинаётгани ҳақда маълумот тарқатди.

Ташкилот Шокирова Раъно исмли бўкалик аёл сўзларига таяниб, бу ҳақда хабар қилди.

Беш фарзанднинг онаси Шокирова 35 яшар диндор турмуш ўртоғи Холмурод Шокировни 25 июл куни милиционерлар асоссиз ҳибсга олишгани ва ҳеч бир гувоҳларсиз унга тақиқланган ташкилотга аъзолик айбловларини қўйишгани ҳақда сўзлаб берган.

Ўтган ой бошларида 35 яшар Зайнобиддин Маматов ҳам диний мотивлар бўйича ҳисбга олинган эди.

Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳига кўра, Тошкентдаги Ислом университети битирувчиси, тадбиркор Маматов МХХ тергов изоляторида сақланмоқда.

Ташкилот, шунингдек, 2 август куни яна уч диндор хибсга олингани ҳақда билдирди.
XS
SM
MD
LG