Линклар

Афғон губернатори хавфдан огоҳлантиради


Тожик-афғон чегарасининг айрим жойларини баланд тоғли ҳудудлар ташкил этгани сабабли ҳар икки давлат чегарачилари бу жойларни қўриқлашда муаммоларга дуч келадилар.

Тожик-афғон чегарасининг айрим жойларини баланд тоғли ҳудудлар ташкил этгани сабабли ҳар икки давлат чегарачилари бу жойларни қўриқлашда муаммоларга дуч келадилар.

Бадахшон вилояти губернатори Шоҳ Валиюллоҳ Адиб Толибон ва Ал-Қоида вакилларининг Марказий Осиё мамлакатларига ўтиш хавфи кучайганини билдирди.

Бу ҳақда Эроннинг FARS ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Афғонистонлик мулозимга кўра, Афғонистоннинг шимоли-шарқий чегараларида Марказий Осиёдаги вазиятни издан чиқариш учун минтақа мамлакатларига ўтишга ҳаракат қилаётган жанггарилар фаоллиги кучаймоқда.

Губернатор Шоҳ Валиюллоҳ Адиб айни пайтда хориждан қўллаб-қувватланаётган Толибон Хитой, Покистон ва Тожикистон билан чегарадош бўлган Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидаги вазиятни беқарорлаштиришга уринаётганини ҳам таъкидлади.

Толибон ва Ал-Қоида жанггарилари Бадахшон орқали минтақанинг Тожикистон каби мамлакатларига ўтиб кетиши мумкинлигини қайд этган афғон губернатори маҳаллий хавфсизлик кучларида жанггарилардан бўлган хавфга қарши туриш учун қурол-аслаҳа ва техника етишмаётганини билдирган.

1344 километрга узанган тожик-афғон чегарасида ўтиш мушкул тоғли жойлар кўп бўлиб, бу жойларни қўриқлаш ҳам ўзига хос қийинчиликлар туғдиради.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG