Линклар

Бўкада диндорлар ҳибсга олиняпти


Бўкадаги ҳибслар махсус режа асосида амалга оширилмоқда, дейди Суръат Икромов.

Бўкадаги ҳибслар махсус режа асосида амалга оширилмоқда, дейди Суръат Икромов.

Сўнгги ўн кун ичида Тошкент вилоятининг Бўка туманида беш диндор ҳисбга олинди.


Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи Тошкент вилояти Бўка туманида диндорларни ҳибсга олиш бошлангани ҳақида маълумот тарқатди.

Ташкилот Шокирова Раъно исмли бўкалик аёл сўзларига таяниб, бу ҳақда хабар қилди.

Беш фарзанднинг онаси Шокирова 35 яшар турмуш ўртоғи Холмурод Шокировни 25 июл куни милиционерлар асоссиз ҳибсга олишгани ва ҳеч бир гувоҳларсиз унга тақиқланган ташкилотга аъзолик айбловларини қўйишгани ҳақда сўзлаб берган.

Ўтган ой бошларида 35 яшар Зайнобиддин Маматов ҳам диний мотивлар бўйича ҳисбга олинган эди.

Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳига кўра, Тошкентдаги Ислом университети битирувчиси, тадбиркор Маматов МХХ тергов изоляторида сақланмоқда.

Ташкилот, шунингдек, 2 август куни яна уч диндор хибсга олингани ҳақда билдирди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG