Линклар

Ўзбекистонда такси кира ҳақи ошди


Ўзбекистонлик киракашлар аҳолига кўрсатадиган хизматлари учун ҳақни икки бараварга қимматлатди.

Бу ҳақда хабар қилган Uzmetronom сайтига кўра, бунга ёнилғи нархининг жорий йилда иккинчи марта қимматлагани ҳамда президент фармонига биноан 1 августдан бошлаб солиқлар ва маъмурий жарималар ҳажми оширилгани сабабдир.

Айни пайтда, сайтга кўра, товарлар нархининг ҳам 20-30 фоизга кўтарилгани кузатилмоқда.

Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб бензин нархи 10 фоизга оширилган. Шу кунда энг арзон Аи-80 бензини 1580 сўм, энг қиммат Premium Euro-95 бензини 3200 сўмдир.
XS
SM
MD
LG