Линклар

logo-print

Тошкентнинг ташвишлари Бош котибга етказилди


Ўзбекистон раҳбариятининг Орол денгизи бўҳрони, трансчегаравий сув ресурслари муаммоси ҳамда ўтган йили Қирғизистонда амалга юз берган инқирозни халқаро миқёсда мустақил ўрганиш билан боғлиқ вазият юзасидан ташвишларидан БМТ бош котиби шахсан хабардор қилинган.

Бу ҳақда Бош котиб ўринбосари, БМТ Тараққиёт дастури маъмури Хелен Кларкнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга йўллаган номасида билдирилган.

БМТ юқори лавозимли вакилининг 2 август куни эълон қилинган мактубида билдирилишича, у яқинда Ўзбекистонга қилган сафари чоғида бу мамлакат раҳбари билан бир қатор масалалар юзасидан самарали ва конструктив сўзлашулар ўтказган.

Хелен Кларк ўз номасида Ўзбекистон раҳбариятига Тараққиёт дастури билан ҳамкорликни ҳамда ташкилотнинг янги биноси масаласини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдирган.
XS
SM
MD
LG