Линклар

Тожикистон Афғонистонга электр қуввати сота бошлайди


Тожикистон 10 августдан Афғонистонга электр энергияси экспорт қила бошлайди, кейинроқ эса Тожикистондан Покистон ҳам электр қуввати харидини бошлайди.

Экспертлар фикрига таяниб, Россияда чиқадиган Независимая газетанинг 4 август куни ёзишича, электр энергетияси экспорти Тожикистонга 5 йилдан сўнг халқаро молиявий институтлар ёрдамидан воз кечишга ҳамда энг қашшоқ мамлакатлар қаторидан чиқишга имкон яратади.

Душанбенинг электр қувватини экспорт қилиш йўлидаги ҳаракатлари минтақада бу соҳада шу пайтгача яккаҳоким бўлиб келаётган Тошкент учун муаммолар яратади, деб ёзди газета.

Айтилишича, Тожикистон 10 августдан бошлаб икки ой ичида Сангтўда – Пули –Ҳумри электр линияси орқали Афғонистонга 45 млн квт.соат энергия етказиб беради.
XS
SM
MD
LG