Линклар

Сурияда яна камида 6 намойишчи ўлдирилди


Сурияда пайшанбага ўтар кечаси ҳукуматга қарши норозилик акцияларининг камида 6 иштирокчиси ўлдирилди. Бу ҳақда мухолифат фаоллари хабар қилди.

Ҳукумат кучлари томонидан мухолифатчиларга қарши Хама шаҳрида якшанба куни бошланган кенгқамровли амалиётлардан сўнг шаҳар ташқи дунёдан узилиб қолди: транспорт қатнови ҳамда телефон алоқаси йўқ.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра, амалиётлар бошланганидан буён ўлдирилган сони 100 нафардан ошди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши уч кун давом этган мухокамалардан сўнг чоршанба куни Сурия ҳукумати ҳаракатларини қоралади.

Кенгаш баёнотида ҳукумат кучлари тинч фуқароларга нисбатан куч қўллагани ва қонунбузарлар жавобгарликка тортилиши кераклиги таъкидланади.
XS
SM
MD
LG