Линклар

Туркия армияси қўмондонлари алмашди


Туркияда мамлакат ҳукумати билан Қуролли кучлари раҳбарияти ўртасидаги зиддият Туркия армияси бош штабига янги бошлиқ ҳамда Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Ҳарбий-денгиз флотига янги қўмондон тайинлаш билан якунланди.

НАТОга аъзо давлатлар орасида шахсий таркиби нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринни эгаллайдиган Туркия Армияси бош штаби бошлиқлигига шу пайтгача жандармерия бошлиғи бўлган генерал Неждет Ўзал тайинланди.

Бош штабнинг собиқ бошлиғи ҳамда Ҳарбий-ҳаво кучлари ва Ҳарбий-денгиз флоти қўмондонлари давлат тўнтариши амалга оширишга уринганликда гумон қилиниб бир қатор генераллар ва зобитларнинг ҳибсга олинганига норозилик сифатида ўтган ҳафтада истеъфо берган эди.
XS
SM
MD
LG