Линклар

Озарбайжонда исломий партия лидери судланмоқда


Жиноят ишлари бўйича Боку шаҳар судида бугун Озарбайжон Исломий пратияси лидери Мовсум Самедов ва мазкур партиянинг 6 фаоли устидан судлов бошланди.

Судланаётганларга жиноий гуруҳ тузиш, ноқонуний қурол сақлаш ҳамда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уриниш тўғрисида айблов эълон қилинди.

Судланувчилар айбловларни рад этди. Уларнинг фикрича, мактаб ўқувчилари ҳижобда юришини тақиқлаб қўйгани учун ҳокимиятни танқид қилганлари сабабли сиёсий мотивлар билан таъқиб қилинмоқдалар.

Айбланаётганлар жорий йилнинг январида, Исломий партия етакчиси Самедов, унинг сўзларига кўра, мустабид тузумга чек қўйишга чақирганидан сўнг қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG