Линклар

ХВЖ раҳбари коррупцияда айбланмоқда


Франция суди Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагарднинг таниқли тадбиркор Бернар Тапига 400 миллион доллар тўлаш билан якунланган арбитраж судловидаги роли юзасидан суриштирув бошлади.

Прокуратуранинг гумон қилишича, Лагард 2008 йили, Франция молия вазири лавозимида ишлаб турган даврда арбитраж судига таъсир кўрсатиш учун хизмат ваколатларидан фойдаланган.

Арбитраж суди ўша пайтда давлат банки Бернар Тапига 400 миллион доллар тўлаб бериши кераклиги тўғрисида қарор чиқарган эди. Қарорда айтилишича, Бернар Тапи 90-йилларда Adidas ширкатининг олди-сотдиси билан боғлиқ ишда давлат банкининг айби билан зарар кўриб қолган.

Кристин Лагард Халқаро валюта жамғармаси раҳбарлигига ўтган ойда – АҚШда бир аёлни зўрлаганликда айбланганидан сўнг истеъфога кетган Доминик Строс-Каннинг ўрнига тайинланган эди.

Лагард ўзининг Тапи билан боғлиқ ишга алоқаси борлигини инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG