Линклар

logo-print
Россия президенти Дмитрий Медведев Грузия ҳукуматини Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш уринишларига тўсқинлик қилмасликка чақирди.

Россия жанубидаги Сочи шаҳрида “Эхо Москви”радиоси, “Russia today” ҳамда Грузиянинг “PIK-TV”телеканалларига интервью берган Медведев Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш имконлари бу йил юқори бўлгани, лекин Грузиянинг сиёсий эътирозлари билан юзма-юз келганини айтган.

Айтиш жоиз Москва раҳбари 2008 йил август ойидаги икки давлат ўртасидаги урушдан буён илк бор Грузия каналига интервью бермоқда.

Ҳозирда Россия ва Грузия ўртасида дипломатик муносабатлар узилган.
XS
SM
MD
LG