Линклар

Евроҳудудда қарзлар билан боғлиқ инқироз кучайиши борасидаги хавотирлар сабаб жаҳон биржаларида кўрсаткичлар тушишда давом этмоқда.

Америка бизнеси фаоллигини кўрсатувчи Dow Jones кўрсаткичлари Нью Йорк биржасида 4.3 фоизга пастлаган ва бунақа кескин тушиш сўнгги икки йилда кузатилмаган.

Шунингдек, Nasdaq кўрсаткичлари ҳам пастга шўнғиган.

Айниқса банкларга кўп зиён етди. Lloyids Banking Groupда тушиш 9.9 фоизни, Лондондаги Royal Bankда 7 фоизни ташкил этган.

Париждаги Societe Generale 6.9 фоиз улушини йўқотган.

Бу Италия ва Испаниядаги молиявий мураккабликлар билан боғлиқ экани айтилади. Айрим иқтисодчиларга кўра, ҳаттоки, евро пул бирлиги ҳам хавф остида.

Айни пайтда жаҳон бозорида олтин нархи яна рекорд даражага кўтарилди. Олтиннинг бир унцияси 1.677 долларни ташкил қилган.

Доллар ва еврога ишончнинг камаяётгани сармоядорларнинг олтинга қизиқишини кучайтирган.
XS
SM
MD
LG