Линклар

Минскда Беларус фаоли ҳибсга олинди


Беларусдаги “Весна” инсон ҳуқуқлари гуруҳи раҳбари Алеш Белятский ҳибсга олинган.

Бу ҳақда шу гуруҳ фаолларидан бири Владимир Лабкович Ассошиэйтед Пресс агентлигига маълум қилди.

Беларус милицияси ва бошқа расмийлар Белятскийнинг ҳибсга олингани ҳусусида изоҳ билдиришмади.

“Весна” инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Минскдаги аксилҳукумат намойишларининг милиция тарафидан бостирилишини ёритиб келган.
XS
SM
MD
LG