Линклар

Wall Streetдаги биржаларда сўнгги икки йил ичида юз берган энг оғир иш кунидан сўнг Осиё биржаларидаги кўрсаткичлар ҳам тушиб бормоқда.

Япониядаги йирик Nikkei биржаси кўрсаткичлари 3.4 фоизга, Шимолий Корея биржалари кўрсаткичи эса бирданига 4.2 фоизга тушиб кетди.

Пайшанба куни АҚШ қимматбаҳо қоғозлар бозори 2008 йилда юз берган молиявий бўҳрондан кейинги энг инқирозли кунини бошдан кечирди. Dow Jones кўрсаткичлар Нью- Йорк биржасида 4.3 фоизга пастлагани кузатилди.

Бу ҳол Евроҳудудда қарзлар билан боғлиқ инқироз кучайиши борасидаги хавотирлар сабаб юз бераётгани айтилмоқда. Айрим иқтисодчиларга кўра, ҳаттоки, евро пул бирлиги ҳам хавф остида.

Айни пайтда жаҳон бозорида олтин нархи яна рекорд даражага кўтарилди. Олтиннинг бир унцияси 1.677 долларни ташкил қилган.

Доллар ва еврога ишончнинг камаяётгани сармоядорларнинг олтинга қизиқишини кучайтирган.
XS
SM
MD
LG