Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта АҚШ қарзлари инқирозини ҳал қилиш мақсадида давлат бюжетини қисқартириш тўғрисида Конгрессда келишилган битимга муфовиқ Пентагон ҳаражатларини қисқартириш режасини қабул қилмаслиги мумкинлигидан огоҳлантирди.

Бир ой муқаддам Пентагонга раҳбар этиб тайинланган Панетта ўзининг илк расмий анжуманида бу ҳақда алоҳида тўхталди.

- Биз Конгресс ўз ҳолича қарор берган бюжет қисқартиришлари ҳақидаги келишув борасида ўз хулосаларимизни билдирганмиз ва бу хулосалар ўта жиддий тарзда билдирилган. Бизнинг талабларимиздан ортиқ даражада ҳаражатларнинг қисқартирилиши миллий мудофаамизга зарар етказиши мумкин, - деди Панетта.

11 сентябр ҳуружлари ортидан Пентагон ҳаражатлари йилига АҚШ бюжетининг 20 фоизини ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG