Линклар

2011 йилнинг 3 чорагидан Ўзбекистон Қирғизистон учун табиий газ нархини 14 фоизга оширди.

Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб берилган хабарларга кўра, ўзбек гази нархи ҳар минг куб метр учун 278,4 АҚШ долларига етган.

Ўзбекистоннинг "Ўзтрансгаз" ва Қирғизистоннинг "Қирғизгаз" ширкатлари ўртасида 2011 йил учун имзоланган келишувда ўзбек гази нархи ҳар кварталда Европа бозоридаги нархларга мувофиқ шакллантирилиши кўзда тутилгани айтилган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, қўшни давлатдан олинаётган табиий газ нархининг жорий йил 4 чорагида яна ошиши кутилмоқда.

Бунга қадар Ўзбекистон томони Тожикистон учун газ нархини 35 АҚШ долларига қимматлаштирган ва бунинг сабаблари ҳам Европа бозорларида нарх ошгани билан изоҳланган эди.
XS
SM
MD
LG