Линклар

Суриянинг йирик шаҳарларида жума намозидан сўнг яна ўн минглаб намойишчи президент Башар ал-Ассад режимига қарши намойишга чиқди.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, Дамашқ шаҳри яқинида хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарата ёш оқизувчи газ ва қурол қўллаган.

Ҳозирча қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Баъзи шаҳарларда эса хавфсизлик кучлари жума намозига келган намозхонларнинг намойишчиларга қўшилишига тўсқинлик қилиш учун масжидларни ўраб олгани хабар қилинди.

Кейинги кунларда Сурия хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши зўравонликни кучайтиргани айтилмоқда.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон президент Ассад режимини 2 мингдан ортиқ одамнинг ўлими учун масъул, деб айблади.
XS
SM
MD
LG