Линклар

Россия президенти Дмитрий Медведев Москвани Грузиядаги икки айирмачи ўлкадан қўшинларини олиб чиқиб кетишга чақирувчи резолиция учун АҚШ Сенатини танқид қилди.

Медведев бугун Россия ва Грузия матбуотига берган интервюсида АҚШ номига кескин чиқиш қилди.

- Ўйлайманки, Сенатнинг бундай баёнотлари асоссиздир. Улар Сенатнинг алоҳида фахрий аъзолари истак-ҳоҳишларини акс эттирмоқда. Улар субъектив сабаблардан келиб чиқиб, айрим одамларга мойиллик кўрсатади. Майли, бу уларнинг иши. Бу хорижий парламент. Менга уларнинг баёнотларининг мутлақо фарқи йўқ, - деди Дмитрий Медведев.

Ўтган ҳафтада АҚШ Сенати қабул қилган резоюцияда Вашингтоннинг Грузиядаги икки айирмачи ўлка - Жанубий Оссетия ва Абхазиядаги Россия қўшинларининг олиб чиқилиши ҳақидаги чақириғи такрорланган.

Россия 2008 йилда бўлган беш кунлик урушдан сўнг бу икки ўлкани мустақил давлат сифатида тан олган.
XS
SM
MD
LG