Линклар

Бугун дунё бўйлаб қимматбаҳо қоғозлар бозорларидаги кўрсаткичлар тушиб бормоқда.

Бу Италия ва Испанияда қарзлар ортидан туғилган инқироз хавфи ортиб бораётган кезда АҚШ иқтисодининг ҳам яна бир бўҳронга олиб кириши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар боис юз бермоқда.

Европа Комиссиясининг иқтисодий ва валюта масалалари бўйича расмийси Олли Рейн Европа расмийлари нафақат ўз ҳудудидаги қарзлар бўҳрони, балки жаҳон биржаларидаги хавотирларга ҳам муносиб ечим топиши керак.

- Ҳозир дунё биржаларида бўлаётган тартибсизлик нафақат Европага таъсир қилади, балки унинг оқибатлари, акс-таъсири глобал миқёсда кўринади. Шунинг учун бу масалага ечим ҳам глобал кўламда бўлиши керак, - деди Олли Рейн.

Бугун кечга қадар Германия, Франция ва Испания расмийларининг қарзлар масаласида музокаралар олиб бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG