Линклар

Муаммар Қаддафийнинг ўғли амис ўлдирилгани айтилмоқда


Суратнинг чапки қисмида турган Қаддафийнинг ўғли Ҳамисдир.

Суратнинг чапки қисмида турган Қаддафийнинг ўғли Ҳамисдир.

Ливия исёнчилари НАТО кучларининг Злитан шаҳридаги ҳужумлари чоғида Муаммар Қаддафийнинг Ҳамис исмли ўғли ўлдирилганини айтмоқда.

Исёнчилар матбуот вакилига кўра, бу ҳужумлар чоғида 30 дан ортиқ одам ўлган ва булар орасида Ҳамис ҳам бор.

Ливия ҳукумати матбуот вакили Мусса Иброҳим бу хабарни инкор қилиб, уни "ғирт бўҳтон", деб атади.

НАТО расмийлари эса исёнчиларнинг бу баёнотидан хабардор экани, аммо уни тасдиқлай олмасликларини айтмоқда.

Ҳамис Ливия армияси махсус қўшинлари гуруҳи раҳбаридир ва хабарларга кўра, у Злитан шаҳридаги ҳарбий амалиётларга етакчилик қилаётган эди.
XS
SM
MD
LG