Линклар

Чипталарни учиш жойидан олиш арзонроқ бўлди


Билетлар энди Ўзбекистон ҳудудига кириш ëхуд чиқишга қараб¸ сўм ва долларда сотиладиган бўлди.

Билетлар энди Ўзбекистон ҳудудига кириш ëхуд чиқишга қараб¸ сўм ва долларда сотиладиган бўлди.

Тошкент қарори билан хориждан Ўзбекистонга учувчи ўзбекистонликлар учун авиачипталар нархи кескин ошди.


Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг “Авиаташиш хизматларини тартибга солиш меъёрлари тўғрисида” 1 август куни қабул қилинган 224-сонли қарори 5 августдан бошлаб кучга кирди.

Унга кўра¸ Ўзбекистон аэропортларидан хорижга учаëтган Ўзбекистон фуқаролари авиачипталарни ўзбек сўмида¸ аммо хориждан Ўзбекистонга қайтаëтган ўзбекистонликлар айни чипталарни мамлакат ичкарисида фақат хориж валютасида сотиб олишлари лозим бўлади.

Хориж фуқаролари эса¸ бундан буëғига Ўзбекистон ичкарисида ҳам ички¸ ҳам халқаро парвозлар учун чипталарни яна фақат хориж валютасида сотиб олишга мажбурдирлар. Бу тажриба 90-йилларда қўлланилиб¸ сўнгра ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудидаги барча олди-сотдилар фақат миллий сўмда амалга ошириладиган бўлган эди.

Ўзбекистонликларнинг асосан мамлакат ташқарисида яшаëтган қатламига тааллуқли бу ўзгаришдан сўнг¸ хориждаги миллионлаб меҳнат муҳожирлари ватанга сафар қилишнинг нисбатан арзон қилиш имконидан маҳрум бўлдилар.

5 август кундан кучга кирган Вазирлар маҳкамаси қарорининг Ўзбекистондан ташқарига ва Ўзбекистонга ташқаридан сафар қилувчи ўзбекистонликлар учун қанчага тушишини аниқлаш мақсадида Озодлик мухбири Тошкент ва хориждаги ширкатларга сим қоқди.

Дастлаб¸ ўзгаришнинг Тошкент-Прага-Тошкент йўналишидаги авиачипталарга қандай таъсир қилганини аниқлаш мақсадида Чехия ҳаво йўллари ширкатининг Тошкентдаги ҳамкорларидан бири билан боғландик :

- 889 доллар. Тўлаëтган пайтингизда Марказий банкнинг курси қанча бўлса, ўшанга мослаб тўлайсиз. Масалан¸ бугунги кунга келиб 889 долларингиз 1 миллион 535 минг 303 сўм экан. Бугунги курс бўйичада бу. Бир доллар 1727 сўм. Сўмда тўлайсиз. 889 долларни Марказий банкнинг курси неча пул бўлса ўша тўлаëтган кунингизда, ўшанча тўлайсиз.

Нархи олдингидан ошган. Олдин 820 доллар эди. Уже бир ой бўлди ошганига. Олдинги ойда ошган. Бизлар оширмаймиз. Чехия тарафдан оширилади. Бизларнинг алоқамиз йўқ бунга¸ деди Чехия ҳаво йўллари ширкатининг Тошкентдаги дилерларидан бири.

Аммо Чехия ҳаво йўлларининг Прагадаги ҳамкорларидан бири МВМ ширкати ходимаси¸ яқин орада Прага-Тошкент йўналишидаги чипталарда нарх ўзгариши бўлмаганини билдирди.

- Бизда ҳозир сиз сўраган кунларга билет Прага-Тошкент-Прага 12 000 крон атрофида чиқаяпти. Ҳозирча бундан арзони йўқ¸ дейди Прагадаги Чех ҳаво йўллари чипталарини сотувчи МВМ ширкати ходимаси.

Бу суҳбатдан аëн бўлишича¸ Ўзбекистонда 889 доллар қилиб белгиланган Тошкент-Прага-Тошкент йўналишидаги бориб-келишнинг айни кунлар учун чиптаси Прагада 5 август кунги курс бўйича тахминан 700 АҚШ долларига сотилмоқда ва орадаги фарқ эса 189 АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Аммо Тошкентдан Прагага учиб¸ яна Тошкентга қайтувчилар бу чипталарни 5 август кунги ўзгаришга қарамай¸ ҳозирча ўзбек сўмида олишлари мумкин. Долларнинг Марказий Банк белгилаган расмий курси (5 август куни 1 АҚШ доллари нархи 1727 сўм қилиб белгиланган) ва қора бозор курси (айни куни қора бозорда 1 АҚШ доллари 2550 сўмни ташкил қилди) ўртасидаги тавофут ҳар бир долларда 823 сўм бўлгани боис¸ амалда Ўзбекистондан учувчиларга айни билет¸ 602 АҚШ долларига тушмоқда.

5 августдан бошлаб¸ Прагада ишлаб ëки ўқиб юрган ўзбекистонликнинг Ўзбекистондаги яқинлари унинг учун Прага-Тошкент-Прага билетини ўзбек сўмида (демак 602 долларга) сотиб олиш имконидан маҳрум бўлдилар – олмоқчи бўлсалар¸ марҳамат¸ айни чиптани улар 889 долларга олишлари мумкин!

5 август кундан кучга кирган қарорнинг миллионлаб ўзбекистонликлар тинимсиз қатновчи энг тирбанд йўналишлардан бири Москва-Тошкент –Москва йўналишидаги бориб-келиш чипталари нархига таъсирини ҳам суриштирдик.

“Москвада юрган танишингизга бугун ҳам Москва-Тошкент-Москва йўналишида билет олсангиз бўлади¸ аммо фақат долларга”¸ дейди Тошкентдаги авиачипта сотувчи хизмат вакили.

- Бўлади валютага, долларда. Дейлик¸ 25 августда учсанглар, 31 сентябр қайтиш бўлади. Нархи бўлади 695 доллар. Долларда тўланади. Яқиндан долларда шунақа бўлиб қолди. Долларнинг нархи ҳар сешанба куни ўзгаради. Иногда ошади, иногда тушади. Ҳозир долларнинг нархи бундан бир ой олдингига қараганда сал кўтарилган. Олдин мана шу сўмда сотиларди. Ҳозир валютада бўлаяпти. Москвадан Тошкентга киргани учун. Агар Тошкентдан Москвага бориб келиш бўлса, сўмда бўлади.

Озодлик: Шунинг ярмини долларда, ярмини сўмда тўласа бўладими?

-Бу сизга қимматга тушиб кетади. Москвадан Тошкентга келишни алоҳида оласиз, Тошкентдан Москвага кетишни алоҳида оласиз. Унда қимматга тушиб кетасиз. Бу билетлар Ўзбекистон ҳаво йўллариники. Уларники ҳам долларда. Ўзбекистондан ташқаридан Ўзбекистонга кириш учун Ўзбекистон фуқароси бўлса ҳам любой компаниядан фақат долларга сотиб олади билетни. Айнан бугундан шу қарор кучга кирди. Бугундан шунақа бўлди. Кеча олганингизда ҳам сўмда ëзиб берардим¸ дейди Тошкентдаги саëҳат компанияларидан бири агенти.

Москва-Тошкент-Москва йўналишида чипта топиш¸ кейинги кунларда нархлар ошган бўлса-да¸ муаммо¸ дейди айни кунларга билет топиб беришни сўраганимиз Москвадаги 1001 саëҳат агентлиги вакиласи.

- Ўзбекистонга бу ердан учиш ва қайтиш нархларини Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкати белгилайди¸ биз эмас. Сиз сўраган кунларга Москва Тошкент ва қайтиш 21 800 бўлади. Бу Россия рублида ва биз рублдан бошқа пулда савдо қилмаймиз¸ дейди Москвадаги 1001 саëҳат ширкати чипта сотувчиси.

Одатда 600 АҚШ доллари атрофида бўлиб келган Москва-Тошкент-Москва йўналишидаги авиачипталарнинг ҳам Тошкент¸ ҳам Москвада оширилиши бу ердаги меҳнат муҳожирларига оғир ботмай қолмайди¸ дейди Москва қурилишларида ишлаб юрган Анваржон.

- Бориб келганларнинг кўпи айтарди Ўзбекистон ҳаво йўлларининг авиакассалари орқали, кейин электронний сотила бошландию, шунақа дилерский фирмалар орқали сотадиган бўлди¸ эркинлашди билет деган эди. Эркинлашса, арзонроқ бўлармикан¸ деган эдик¸ қайтанга у ошиб кетди. Таъсири бор. Таъсир қандай энди, биласиз энди оддий ишчи халққа бир сўм ошганининг ҳам қадри бор, сезилади. Ўзингизга маълумки, оилани боқишда ҳалол меҳнат билан интилган инсонга бир сўм ошса ҳам, бир тийин ошса ҳам бўлади таъсири¸ дейди йиллардан бери Москвада ишлаб юриб¸ Ўзбекистонга боришни йил сайин сийраклаштириб бораëтган Анваржон.

Ўзбекистон ташаббуси билан чипталар нархининг оширилиши¸ миллионлаб муҳожирларнинг уйига бориб-келишини янада камайтиради¸ дейди Москвадаги яна бир муҳожир Фаррух.

- Буларни Москванинг ўзидан ҳам олардик¸ Ўзбекистондан ҳам электрон билет олардик¸ 50-60 доллар арзон тушарди. Мана икки ҳафтача бўлди битта ўртоғимга билет олиб бердик. Авиакассага кирсак, айтаяптики, фалон-фалон пул. Ўзбекистон ҳаво йўллари билан Россиядаги компанияни солиштирсак, Ўзбекистон ҳаво йўллари қиммат бўлиб чиқаяпти. Фарқи 1500-2000 рубл.

Бу энди ҳаммаси пул қилиш учун қилинадиган нарсалар. Уларнинг манфаатигада, давлатнингда. Қанча қиммат бўлса, ëмон бизларга. Бир йилда кўп борса, бир марта бориб келади. Ҳар кимнинг шароити ҳар хил¸ дейди бу йили Ўзбекистомга боришни хаëлига ҳам келтирмаëтган Москвадаги муҳожирлардан бири.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG