Линклар

Ўзбек пахтаси ортилган вагон Қозоғистонда ёниб кетди


Ўзбек пахтаси ортилган вагон Қизилўрда вилоятининг Газалин темир йўл станциясида ёниб кетди.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қизилўрда вилоят бўлими матбуот хизмати раҳбари Анар Саметованинг маълум қилича, вагонда 66 тонна пахта бўлган.

- 5 август куни эрталаб Ўзбекистондан Россияга жўнатилган 2903 рақамли юк поездининг битта вагони ёниб кетди. Ярим очиқ турдаги бу вагонда 66 тонна пахта бор эди. Ёнғин майдони 120 квадрат метрни ташкил қилди ва уни ўчириш уч соат давом этди,- деди Анар Саметова.

Матбуот хизмати раҳбарига кўра, ёнғиннинг қандай содир бўлгани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Куйиб кетган пахта Ўзбекистондан Россияга жўнатилган эди.
XS
SM
MD
LG