Линклар

logo-print
Украина суди мамлакатнинг собиқ Бош вазири Юлия Тимошенкони ҳибсда сақлаш тўғрисида қарор чиқарди.

Тимошенко Россия билан 2009 йилда имзонланган газ тўғрисидаги шартномаларга боғлаб қўйилган молиявий айбловлар билан айбланган.

Суд ўз ҳукмига айбланувчи маҳкама чоғида гувоҳларнинг сўроқ қилинишига системали тарзда ҳалақит берганини сабаб қилиб келтирди.

Тимошенко Украина давлат бюжетига 190 миллион АҚШ доллари миқодорида зарар етказганликда айбланган. Агар айблов тасдиқланса, Тимошенко 10 йилга қадар қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Шунингдек, агар айбдор топилса, Тимошенко кейинги йилдаги парламент сайловларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
XS
SM
MD
LG