Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:06

Тошкентнинг Берлинга босими натижа берди


Термиз базаси учун Ўзбекистонга ўн миллионлаб евро миқдорида ҳақ тўланганига оид хабар ҳамон Германия жамоатчилиги орасида мунозараларни келтириб чиқармоқда.
Термиз базаси учун Ўзбекистонга ўн миллионлаб евро миқдорида ҳақ тўланганига оид хабар ҳамон Германия жамоатчилиги орасида мунозараларни келтириб чиқармоқда.

Германия ҳукумати Термиз ҳарбий базаси учун Ўзбекистонга тўланаётган ижара ҳақи тўғрисидаги маълумотни махфийлаштирди. Шу йил бошида Берлин ҳарбий база учун Тошкентга ўн миллионлаб евро миқдорида ижара ҳақи тўлаб келгани ошкор бўлгани жамоатчилик орасида мунозараларга сабаб бўлган эди. Энди тўловларга оид конкрет рақамлар аниқ бўла туриб, бу маълумотларга давлат сири мақомининг берилиши таажжубларга сабаб бўлмоқда.


Германия ҳукумати қарорига кўра, бундан эътиборан расмий вэбсайтлардан Ўзбекистонга Термиз ҳарбий бзаси учун тўланган ҳақ тўғрисидаги маълумотлар олиб ташланиши лозим бўлади. Давлат расмийларининг бу маълумотлар хусусида изоҳ бериши тақиқланади. Бу маълумотларни эълон қилган матбуот воситаларидан уларни ўз Интернет сайтларидан олиб ташлаш талаб этилмайди. Лекин бунга оид янги маълумотларни чоп этсалар бу Германия қонунига зид ҳисобланади.

Ҳижолат


Термиз базаси учун Ўзбекистонга белгиланганидан кўра кўпроқ ҳақ тўлагани ҳақидаги маълумотларнинг ошкор бўлиши сабабчиларидан бири Германия парламенти депутати Виола фон Крамон Озодлик билан суҳбатда мисли кўрилмаган бу қарорнинг қабул қилинишига Тошкентнинг Берлин ҳукуматига ўтказган босими сабаб бўлганини англаш қийин эмас, дейди.

"Ҳукумат қарори бемаънилик", дейди Германия парламенти депутати Виола фон Крамон.
- Менимча, Ўзбекистон ҳукумати тўловлар хусусида Германия парламенти депутатлари, нодавлат ташкилотлари босимидан кайфияти бузилган кўринади. Айниқса, йилига 16 миллион евро миқдорида тўланган ҳақ шунчаки Тошкент ҳукумати аъзолари нафсини қондириш учунгина тўлангани ҳақидаги маълумотларни ошкор қилганимиз уларнинг ғашига тегди шекилли. Албатта, бу каби маълумотлар суриштирувларга сабаб бўлиши мумкин. Германия ҳукумати ҳам бу хусусда изоҳ беришни истамайди ва бу каби маълумотларни тарқтишимизга расман тақиқ қўйиш мақсадида бундай мислсиз қарорни қабул қилган кўринади. Лекин бунинг ортида Тошкентнинг босими турганини айтиш мумкин,- дейди Бундестаг депутати.

Шунга қарамасдан, Берлиннинг қарорини тушуниш қийин, чунки бу маълумотлар ошкор бўлиб бўлган ва уни тақиқлашнинг маъниси йўқ, дея қўшимча қилади Виола фон Крамон.

Германиядаги сулчи ҳаракаталарнинг яна бир фаоли ва ҳуқуқ ҳимоячиси Бернҳард Класен ҳам мазкур қарор расмий Тошкентнинг кўнглини олиш учун қабул қилинганини тахмин қилар экан, дунёдаги энг рперессивлардан режимлардан бири ҳисобланмиш Ислом Каримов ҳукуматини қўллаб қувватлаётган ва бундан немис жамоатчилиги олидида анча ҳижолатга тушган Германия ҳукумати келгусида бу каби маълумотлар ошкор бўлиши олдини олишга уринмоқда, дейди.

Бернҳард Класен фикрича, қарор расмий Берлиннинг ҳижолат бўлгани маҳсулидир.
- Германия ҳукумати собиқ Совет ҳудудидаги энг ашаддий диктаторлик режимини қўллаб-қувватлаётганидан уялади, албатта. Чунки бу уларнинг сўзда биру, амалда бошқача қабилида иш тутаётганини намойиш қилмоқда. Германия ҳукумати ўзининг ташқи сиёсати инсон ҳақлари қадриятларига асосланганини айтиб келади. Лекин амалда моддий манфаат, табиий ресурслар, Ўзбекистонда ҳарбий ҳозирлик ва ҳоказолар инсон ҳуқуқларидан устун бўлиб чиқяпти. Германияда эса бу ҳақда очиқ гапириш ноқулайдир, яъни уларнинг яширадиган сири бор. Шунинг учун бу маълумотларни махфий деб эълон қилишда, улар нуқтаи назаридан, мантиқни кўриш мумкин,- дейди немис ҳуқуқ фаоли.

Хиёнат


Немис сиёсатчилари Ўзбекистондаги каби репрессив режимга нисбатан мулозамат ва икки юзламачи сиёсатда бўлиш демократия ва инсон ҳуқуқлари қадриятларини ҳамма нарсадан устун қўйишини атйиб келадиган Германия, қолаверса, бутун Европа давлатлари ҳукуматлари учун узоқ муддатда қимматга тушади, дейди.

- Инсон ҳақлари ҳақида, Европа қадриятлари ҳақида гапира туриб, бу каби шавқатсиз диктаторлик режимларини қўллаб-қувватлаб туришимиз ўз қадриятларимизга хиёнат қилаётганимизни англатади. Узоқ муддатда бу Германия обрўсига путур етказишдан ташқари сиёсатчиларимизга бўлган ишочнинг йўққа чиқишига олиб келади. Чунки уларнинг инсон ҳуқуқлари ҳақида айтганлари қуруқ гапга айланиб қолади,- дейди немис ҳуқуқ фаоли Бернҳард Класен.

Шу йил бошроғида Бундестагнинг бир гуруҳ депутатлари ошкор қилган расмий ҳужжатларга кўра, Германия ҳукумати 2002-2010 йилларда Ўзбекистонга Термиз ҳарбий базаси ижараси учун жами 88 миллион евро миқдорида ҳақ тўлаган. Виола фон Крамон дохил Яшиллар партияси бу тўловлар Андижон воқеаларидан кейин Тошкент расмийларига нисбатан жорий қилинган жазо санкциялари кучда бўлган пайтда ҳам амалга оширилганига алоҳида эътибор қаратди.

2002 йилдан бери Бундесвер ихтиёрида бўлган Термиз базаси НАТО етакчилигидаги Халқаро хавфсизлик ёрдами кучларининг Афғонистондаги операциялари мақсадида ишлатилади.
XS
SM
MD
LG