Линклар

Кураш усуллари

  • Абдулла Искандар

Курашчи рақибини ёнбошлатиб отолмаса, ағдариб уриўи мумкин.

Курашчи рақибини ёнбошлатиб отолмаса, ағдариб уриўи мумкин.

Қурултойнинг бу сафарги сонида ўзбек мухолифати сиёсий курашнинг қандай усулини танлаши лозим, деган савол жавобини қидирдик.


Совет мактабидаги тарих китобида бир суврат бўлгич эди.

Суратда ëш Владимир Улянов (Ленин) дорга осишга ҳукм қилинган акаси Сашани қамоққа бориб кўриб келган онасига қарата “биз бошқа йўлдан борамиз” деб айтмоқда.

Саша, подшони ўлдириш орқали адолат қарор топишига ишонган инқилобчи эди.

Ленин бўлса бошқа йўлни танлади...

Гап кураш услублари ҳақида кетмоқда. Мавзуни ўзбекчалаштирсак, ҳатто спорт мусобақаси бўлган курашда ҳам турли йўллар бор.

Ағдариб уриш бор, ëнбошлатиб отиш бор, оëқдан чалиш бор.

Гапни сиëсий кураш ҳақида бошлаган эдик.

Бугунги ўзбек мухолифати қайси кураш йўлини маъқул деб билади?

Қайси усул диктатурани ағдариш учун қўл келади?

Диктатурани белбоғидан ушлаб туриб елкасини ерга тегизишнинг қай имкони бор?

Бу масалани биз “Қурултой “ эшиттиришида муҳокама қилдик.

Эшиттиришда “Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбари Дилором Исҳоқова, Ўзбекистон халқ ҳаракати фаоли Рустам Собитов, мустақил таҳлилчи Тошпўлат Йўлдошев иштирок қилди.

Эшиттиришни тўла ҳолда қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG