Линклар

logo-print
5 август куни Қирғизистон Олий суди собиқ президент Қурманбек Бакиевнинг укаси Аҳмат Бакиев иши бўйича ўз қарорини эълон қилди.

Қирғизистон Олий суди матбуот хизмати раҳбари Бактибек Рисалиевнинг маълум қилишича, Аҳмат Бакиев ЖКнинг 166, 229 ва 234- моддалари бўйича айбдор деб топилиб, етти йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Аҳмат Бакиев “2010 йил майидаги оммавий тартибсизликларни уюштирганлик”, “ ҳукумат вакилларига қаршилик кўрсатганлик”, “ноқонуний равишда ер ҳудудларига эгалик қилиш”, “ноқонуний равишда қурол сақлаш”, “тартибсизликлар ва зўравонликларни молиялаштирганлик”да айбланган.

Аҳмат Бакиев ва унинг адвокатлари айбловларнинг барчасини инкор қилишган.

51 ёшли Аҳмат Бакиев 2010 йилнинг 21 июл куни Жалолободда қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG